Теlefon: (+998)72 226-00-00
Email: info@jizkarantin.uz
Ish vaqti: 09:00 - 18:00
Ishonch telefoni: (+998)71 202-84-84
Korrupsiyaga qarshi faoliyat: (+998)71 202-64-64
Call-markaz: 1288, (+998)71 202-10-00
Korrupsiyaga qarshi faoliyat: @uzdavkarantin_antikor_bot
Жиззах вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида касаба уюшмаси ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди
  • 18-мар-2025, 17:05
  • Admin
  • 53
  • 0

Жиззах вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида касаба уюшмаси ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди




Жорий йилнинг 18 март куни Жиззах вилоят Ш.Рашидов туман Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси кенгаши тизимига қарашли Жиззах вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йил якуни бажарилиши муҳокамаси ва ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўлими бош мутахассиси А.Абдуллаев, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Жиззах вилоят бўйича масъул ташкилотчиси А.Турсунов, Ш.Рашидов туман Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси Т.Каримов, Жиззах вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари У.Пармоновлар иштирок этди.

Конференция кун тартибига куйидагилар киритилди.

1. Жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси тўғрисида. 

2. Жиззах вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси касаба уюшмаси қўмитасининг 2020 йил февралдан 2025 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунлари ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида келгусидаги вазифалар тўғрисида. 

3. Жиззах вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси касаба уюшмаси қўмитаси раисини сайлаш тўғрисида.

4. Жиззах вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси касаба уюшмаси қўмитаси таркибини сайлаш тўғрисида. 

5. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Ш.Рашидов туман кенгашининг ҳисобот-сайлов йиғилишига делегат сайлаш тўғрисида;

6. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Ш.Рашидов туман кенгаши таркибига вакил сайлаш тўғрисида.

Конференцияда 2024 йил бажарилган ишлар бўйича касаба уюшмаси қўмитаси раиси Д.Исроиловнинг ҳисоботи тингланди. Шундан сўнг 2020-2025 йилгача бўлган вақт оралиғидаги фаолияти ҳисоботи тингланди. Конференция иштирокчилари томонидан касаба уюшмаси қўмитасининг иш фаолияти қониқарли деб баҳоланди.

Очиқ овоз бериш йўли билан альтернатив усулда ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Исроилов Дилшод Эрмаматович касаба уюшмаси қўмитаси раислигига сайланди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташкилий ишлар бўлими бош мутахассиси А.Абдуллаев сўзга чиқиб касаба уюшмаси олдида турган вазифалар ва ташкилотнинг шонли 120 йиллик санасини нишонлаш режалари ҳақида ахборот бериб, касаба уюшмаси аъзоларини байрам тадбирларида фаол бўлишга чақирди. 

Конференция сўнгида касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бошқарма фаол ходимлар қимматбаҳао совғалар ва ташаккурномалар билан тақдирланди. 


Boshqa yangiliklar

Fikrlar (0)


Izoh qoldirish

«    Май 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031