
Арнасойда каврак етиштириш: даромадли бизнес ва соғлом турмуш манбаи » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali
Арнасой туманида ноёб ва қимматбаҳо чўл яйлов ўсимлиги — каврак етиштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Мазкур ўсимлик фармацевтика, тиббиёт, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалигида кенг қўлланилади. Ундан олинадиган шира (смола) халқаро бозорда юқори баҳоланиб, 1 килограмм 300 долларгача нархланади.
2018 йилда қабул қилинган давлат қарори асосида 2019 йилда Арнасой тумани Бухоро СИУдаги “Шифо каврак” фермер хўжалиги томонидан 15 гектар майдонга “Кўҳистон” кавраги экилди. Ушбу лойиҳа бошланғич йилларда агротехник талабларга риоя қилинмаганлиги сабабли мураккаб ҳолатга тушган бўлса-да, 2023 йилдан қайта тикланиб, 500 кг шира ҳосил қилинди. Бу ҳосил фермерларга 150 минг долларгача даромад келтирди
Izoh qoldirish